RU

Последние новости

11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  1 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  4 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Илдар Сакаев: "Янгиер" Про лигада қолган жамоаларга рақобат туғдира олади. Таркибда яна янгиликлар бўлади" Новости

Илдар Сакаев: "Янгиер" Про лигада қолган жамоаларга рақобат туғдира олади. Таркибда яна янгиликлар бўлади"

Ўтган мавсум Биринчи лигада ғолиб чиққан "Янгиер" жамоаси бу йил Про лигада иштирок этади.

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бораётган жамоа бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Шунингдек ўз таркибини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига кучайтирмоқда. Қишки трансферлар ойнаси вақтида "Навбаҳор", "Бухоро" жамоаларида тўп тепган Роббим Ҳасанов келиб қўшилди. Аввалроқ клубга Тожикистон чемпионатидан африкалик легионер келгани ҳақида хабар берган эдик. "Янгиер" кеча йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги ўртоқлик учрашувида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушди. Ушбу баҳсдан сўнг бош мураббий Илдар Сакаев championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Дастлаб айни кунларлда олиб борилаётган йиғин ва тайёргарлик ҳақида маълумот бериб ўтсангиз...

- 11 январь санасидан машғулотларни бошладик. Бунга қадар учта назорат ўйинида футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб олдик, "Бунёдкор" билан учрашув йиғиндаги тўртинчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумдаги таркибни ўзагини сақлаб қолинди десам муболаға бўлмайди. Машғулотлар, назорат баҳслари орқали улар билан яқиндан танишиб оляпман. Параллел равишда селекция ишларини ҳам давом эттирмоқдамиз.

- Ҳозирда таркибга назар ташлайдиган бўлсак Абдумалик Абдуллаев, Дилмурод Каримов, Аббосбек Махсталиев сингари тажрибали футболчиларни кўришимиз мумкин. Бу борада яна янгиликлар кўрамизми?

- Таркибда ёш ва тажрибали футболчиларни уйғунлаштирамиз. Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасановни яқиндан биламан. Умуман футбол ичида эканмиз бир-биримизни яхши таниймиз. Селекция давом этади, таркибда яна янгиликлар бўлади.

- "Янгиер"дан тушган таклифини қандай қабул қилдингиз?

- Чорлов тушгач клуб раҳбарлари билан музокаралар олиб бордик. Жамоа ривожланиш йўлида, олдинга қараб интилмоқда. Клуб хусусий, ўз тарихига, анъаналарига эга. Футбол халқ учун, уларнинг хурсандчилиги учун ўйналади. "Янгиер"ни катта футболга қайтариш учун ишламоқдамиз. Ўз вақтида бу жамоанинг чемпионатимизда ўрни бор эди, бир қанча таниқли ўйинчилар тўп тепишган. Албатта, мухлислар ўша дамларни соғинишган. Сирдарёда футбол бўлиши керак. Клуб раҳбари футболнинг фидойиси. Шундай инсонлар кўпайиши тарафдориман. Бунинг учун барча бирдек меҳнат қилмоқда.

- Жамоа Биринчи лигадан Про лигага йўлланма олди. Барибир икки лига ўртасида тафовут катта. Шундай экан мақсадлар қандай?

- Бугунги кунда жамоани шакллантириш ишлари кетмоқда. Шуни айта оламанки, биз Про лигада қолган жамоаларга рақобат туғдира оламиз. Бунга ишонаман.

- "Андижон"ни Про лигадан Суперлигага олиб чиққансиз, "Оқ-тепа" билан жуда яқин келган эдингиз. Демак, сизда бу борада кўникма бор...

- Мураббий учун ҳар доим янги чақириқлар қизиқ туюлади. "Янгиер" билан Про лигада шунчаки иштирок этишни мақсад қилмаганмиз. Юқорида айтганимдек рақобатлаша оламиз ва уддасидан чиқамиз.

- Яқинда жамоа сафига келиб қўшилган африкалик Мбеке Диедуони борасида нима дея оласиз?

- Мбеке Тожикистон чемпионатининг тўпурари саналади. Секин-аста жамоага мослашмоқда. Вақт ўтиши билан оптимал спорт формасига кириб боради, деб ўйлайман. Ҳозирча функционал жиҳатдан тўлиқ тайёр эмас. Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини олиб борди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика