Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри”
11 фев 15:34
Новости
Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри”
— Ислом Маматказиннинг “Навбаҳор”га кетиши. Бу жараёнда нима бўлди?
— 2025 йилда Исломнинг шартномаси тугаётган эди. Клуб унга янги шартнома таклиф қилди, аммо у очиқ айтди: аввал хорижда ўзини синаб кўрмоқчи. Шу билан бирга, агар чет элга чиқиш амалга ошмаса, биринчи бўлиб “Андижон” билан музокарага қайтишини билдирди.
Аммо клуб томони жуда қатъий позиция билдирди: агар шартномани имзоламаса, майдонга тушмайди. Август ойида хорижий клуб варианти пайдо бўлди ва музокаралар бошланди. Ислом “Андижон” трансфердан фойда кўришини хоҳларди, бироқ жароҳат олиб, келишув бекор бўлди.
Шундан кейин клуб раҳбари Рустам Мамажонов уни чақириб, ультиматум қўйди: икки кун ичида шартнома имзолайсан ёки захира жамоага юбориласан. Шу суҳбатдан сўнг Ислом келишувни узайтиришдан бош тортди.
— Кейин нима бўлди?
— Икки ой давомида жароҳатини ўз ҳисобидан даволади. Клубдан ҳеч ким қўнғироқ қилиб, ҳолидан хабар олмади. Ўз шаҳрининг тарбияланувчисига шундай муносабат бўлди.
Мавсум охирига келиб у тикланди ва шартномасини охиригача ҳалол бажаришни истади. Аммо ОАВда “Навбаҳор”га ўтиши ҳақидаги хабарлар чиққач, босим бошланди. Фан-клуб раҳбари ўз телеграм каналида Исломни машғулотларга қўймаслик кераклиги ҳақида ёзди.
Бундан ташқари, ҳурматли ҳокимимизга нотўғри маълумот етказилиб, Ислом хоин сифатида кўрсатилди. Воқеанинг барча томонини билмасдан одамни айблаб бўлмайди. Фан-клуб жамоани қўллаб-қувватлаши керак, клуб бошқарувида бевосита иштирок этмаслиги лозим.

— Фан-клубнинг бундай таъсири қандай мумкин?
— Агар раҳбарият ва мураббийлар бунга қулоқ солаётган бўлса, демак, таъсир бор. Андижон мухлислари жуда фаол, мен уларни ҳурмат қиламан. Улар бутун Ўзбекистонни уйғотган.
Лекин айрим одамлар клуб ишларига аралаша бошлаяпти: базага келишади, йиғилиш ўтказишади, қайси футболчи қолади, қайси бири кетади — шуни ҳал қилишга уринади. Яна бир андижонлик тарбияланувчи Сардорбек Азимовга ҳам босим бўлаётгани айтилмоқда. Буларнинг барчаси нотўғри.
— Ҳозир Исломнинг аҳволи қандай?
— Албатта, унга жуда оғир бўлди. Лекин кўплаб мухлислар ижтимоий тармоқларда уни қўллаб-қувватлаб, омад тилашди — бу унга куч берди.
У ҳоким билан шахсан учрашиб, вазиятни тушунтирмоқчи эди, аммо афсуски, бунга имкон берилмади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Лекин иккала томонни эшитмасдан хулоса килиш натогри.
Балки бир кун клуб ходими ва фан клуб етакчиси ва Ислом уртасида очик сухбат булар,(агар фан клуб аралашган болса)шунда хакикат юзага чикади унгача .........