Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"
16 фев 11:51
Новости
Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"
Жамоага қўшилган ўйинчилардан бири — Суперлига клублари сафида ёрқин ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов. Футболчи билан янги мавсум, ўтмиш хотиралари ва режалари ҳақида суҳбатлашдик.
— Ўтган мавсумда фаолиятингизни якунлашингиз ҳақида хабарлар тарқалганди…
— Бу гапларни биринчи бор сиздан эшитяпман. Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйламаганман. Шунчаки бироз дам олдим. Кейин “Металлург”дан таклиф тушди. Клуб олдига юқори мақсадлар қўйилгани мен учун муҳим омил бўлди.
— “Хоразм”да бир давра ҳаракат қилдингиз, аммо ўйинингиз кутилган даражада намоён бўлмади. Сабаби нимада?
— Ҳеч қандай жиддий муаммо бўлмади. Жамоага яхши ният билан келгандим. Майдонга тушган ўйинларимда қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Асосий мақсад — жамоа натижаларига ҳисса қўшиш эди.
— “Металлург”да тажрибали футболчилар кўп экани айтилмоқда. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай?
— Футболда ҳар бир ўйинчининг ўз вақти бор. Қачондир барибир фаолиятимизни якунлаймиз. Ҳозир эса жамоада ёшлар ҳам, тажрибали футболчилар ҳам бор. Биз ёшларга ўз билим ва тажрибамизни ўргатишимиз, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак.
— 2015 йил “Локомотив”даги дебют мавсумингизда 12 гол билан тўпурар бўлгансиз. Бу натижада кимнинг ҳиссаси катта?
— Албатта, яхши эслайман. Голларимнинг аксариятига Жасур Ҳасанов ассист берган. Ростини айтсам, ўзим ҳам бундай натижани кутмаганман. Бу жамоавий меҳнат эди, аммо Жасур аканинг ҳиссаси катта бўлган.
— Фаолиятингиз давомида кучли мураббийлар билан ишлагансиз: Игорь Шквирин, Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов. Улардан қайси бири ўсишингизга кўпроқ таъсир кўрсатган?
— Суперлигадаги илк қадамларимни Шквирин қўл остида бошлаганман. Абрамов эса юлдузларга бой жамоада — Кападзе, Ҳасанов, Тўраев каби тажрибали футболчилар орасида менга ишонч билдирди. У киши менинг кучли жиҳатларимни очишимга катта ёрдам берган. Улар билан бир сафда ўйнашнинг ўзи катта мактаб бўлган.
— Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?
— Энг асосийси — муносиб тўп тепиб, жамоага фойда келтириш. “Металлург” билан юқори натижаларга эришишни истайман. Жамоани кучлилар сафига қайтаришга бор кучимизни ишга соламиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии