RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди" Новости

Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"

Бу йилдан хорижда тўп тепадиган легионерларимиз сони яна биттага кўпайди.

Ўтган мавсумни "Хоразм"да ўтказган ҳужумчи Мурод Бобожонов Ироқнинг "Аманат Бағдод" жамоаси аъзосига айланди. Ҳамюртимиз ўтган турда голлари ҳисобини ҳам очишга эришди. Биз Бобожонов билан боғланиб суҳбатлашдик.

— Футболчи сифатида биринчи бор хорижга чиқдингиз. Легионерликдаги илк таассуротларингиз қандай?

— Аслида ҳар бир футболчининг хорижда тўп тепиш орзуси бўлади. Менда ҳам шундай орзу бор эди ва бу менга эртами-кечми насиб қилганидан жуда хурсандман. Илк таассуротлар жуда яхши. Чет эл клубида ўйнаш мен учун жуда ёқимли ҳис.

— "Аманат Бағдод" — янги жамоангиз. Бу жамоага ўтишингиз қандай кечди? "Хоразм" ёки Ўзбекистондан таклифлар бўлдими?

— "Аманат Бағдод" жамоасига ўтишимда ушбу клубда тўп тепаётган Бахтиёр Қосимов ва яна бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлди. "Хоразм" билан шартномам тугаган эди ва у томондан таклиф бўлмади. Бошқа жамоалардан таклифлар бор эди, аммо мен легионер бўлишни истадим ва шу қарорни қабул қилдим.

— Янги жамоадаги шароитлар, мураббийлар ва чемпионат ҳақида фикрингиз қандай?

— Жамоага келганимданоқ мени жуда илиқ кутиб олишди. Шароитлар аъло даражада. Мураббийлар жуда қаттиққўл ва талабчан. Чемпионатга келсак, ҳар бир ўйин жанговор руҳда ўтади, ҳар бир учрашув қизиқарли. Умуман олганда, Ироқ чемпионати кучли деб айта оламан.

— Ироқда ўзбекистонлик футболчилар ўзини яхши кўрсатяпти. Буни нима билан изоҳлайсиз?

— Легионер бўлган ҳар бир футболчи ўзини максимал даражада кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўзбек футболчилари ҳам мамлакат номини кўтариш учун борини беряпти. Шунинг натижасида ўзбек футболчиларига қизиқиш ортди. Менимча, Ироқ чемпионати ўзбек футболчилари учун эшикларини очмоқда.

— Бахтиёр Қосимов билан бир жамоадасиз, Шерзод Темиров ҳам шу ерда. Бу сизга ёрдам беряптими?

— Албатта. Жамоага мослашишим осон бўлди, чунки Бахтиёр Қосимов бор ва у менга ҳар томонлама ёрдам беряпти. Шерзод эса бошқа шаҳарда яшайди, лекин доим алоқа қилиб, салом-алик қилиб турамиз.

— Футболдан бўш пайтда ҳаётингиз қандай ўтяпти?

— Футболдан бўш пайтда вақтимизни унумли ўтказишга ҳаракат қиламиз.

 Фаолиятингиздаги энг муҳим ўйин ва гол?

— Аслида ҳар бир гол мен учун муҳим. Лекин биринчи ўйинимда, 2014 йили "Бунёдкор"га қарши баҳс алоҳида эсда қолган. 89-дақиқада майдонга тушиб, 90-дақиқада гол урганман.

— Сиз гол урган энг машҳур дарвозабон?

— Игнатий Нестеров.

— Футболчи бўлмаганингизда…

— Бошқа яккакураш спорт турини танлардим.

— Илк бор кўрган футбол ўйинингиз?

— "Реал Мадрид" иштирокидаги ўйин.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

+3   
29 янв 10:49:25
Акмал Аляров
Омадини берсин.
Барча мусофирларни Аллоҳ панохида сақласин
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика