Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда
14 мар 18:15
Новости
Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда
Бу йил саралаш босқичлари уч шаҳарда бўлиб ўтади: Самарқанд, Фарғона ва Тошкент. Жамоалар дарвозабонсиз, кичик майдонда ҳамда голларни ҳисоблашнинг ўзига хос тизими асосида ўйнашади. Мамлакат чемпиони 17 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган миллий финалда аниқланади. Иштирокчилар лойиҳанинг расмий сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Red Bull Four 2 Score — бу кичик майдонда ўтказиладиган 4 га 4 форматидаги футбол турнири. Ўйинлар 10 дақиқа давом этади, танаффуссиз ва дарвозабонсиз ўтказилади. Турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўйиннинг дастлабки ва сўнгги 60 сониясида киритилган голлар 2 очкодан олиб келади. Мусобақада 25 дан ортиқ мамлакат иштирок этади, ғолиб жамоалар эса жорий йилнинг август ойида Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Турнир босқичлари:
• Саралаш босқичи: Самарқанд – 5 апрель
• Саралаш босқичи: Фарғона – 19 апрель
• Саралаш босқичи: Тошкент – 2–3 май
• Миллий финал: Тошкент – 17 май
• Жаҳон финали – 2026 йил август, Канада.

Гуруҳ босқичида ғолиб жамоа 3 очко, мағлуб жамоа 0 очко олади. Агар 10 дақиқа якунида ҳисоб тенг бўлса, ҳар икки жамоага 1 очкодан берилади. Гуруҳ босқичида пеналтилар серияси ёки “олтин гол” қўлланилмайди.
Олтин гол бу нима: Ҳар бир жамоадан биттадан ўйинчи майдонга чиқиб, 1 га 1 форматида биринчи гол киритилгунга қадар ўйнайди. Қайси жамоа биринчи бўлиб гол киритса, ўйин дарҳол якунланади ва ўша жамоа кейинги босқичга йўл олади.
Турнирнинг миллий финали 17 май куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” футбол комплексида бўлиб ўтади.
Ўз жамоангизни тузинг ва лойиҳанинг расмий сайтида саралаш босқичига рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг. Балки айнан сиз ва дўстларингиз Ўзбекистон чемпиони бўлиб, мамлакатимизни Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон финалида муносиб тарзда ҳимоя қиларсиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии