RU

Последние новости

13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  0 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  0 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  2 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  8 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  15

"Ичимиздан нима ўтаётганини фақат ўзимиз биламиз" - "Турон" етакчиси Музаффар Музаффаров билан интервью Новости

"Ичимиздан нима ўтаётганини фақат ўзимиз биламиз" - "Турон" етакчиси Музаффар Музаффаров билан интервью

"Турон" жамоаси Суперлиганинг 25-турида Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди (0:1). Амалда йўқотилган мазкур уч очко жамоанинг Суперлигадан расман тушиб кетишига сабаб бўлди.

Аслида яйпанликларда бу тургача ҳам Суперлигада қолиш имконияти сақланиб қолинганди. "Андижон"нинг "Навбаҳор"га енгилиши эса умид учқунларини қайтадан уйғотди. Бироқ жамоа ўз қўлидаги имкониятдан фойдалана олгани йўқ. Жорий йилда Суперлигада дебют қилган "Турон" гарчи Про лигага тушиб кетганига қарамасдан кўпчилик мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Клуб томонидан яратиб берилган шароитлар, амалга оширилган ишлар мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди. Ушбу фикрларимизга жамоа етакчиси Музаффар Музаффаров ҳам қўшилган ҳолда бир қатор саволларимизга ҳам жавоб бериб ўтди. 

- "Андижон" ўз майдонида "Навбаҳор"га таслим бўлиб, Суперлигада қолиш учун умидни йўққа чиқарди. Мана шу жиҳатдан "Турон" фойдаланиб кетиши мумкин эди. Жамоа шу куни майдонга чиқиш арафасида рақобатчисининг енгилганидан хабардормиди?

- Андижондаги ўйин якунланганда биз "Металлург" билан баҳсга тайёргарлик кўраётган эдик. Майдонга чиқаётганимизда ҳисобни билдик, дея оламан. Лекин "Андижон" "Навбаҳор"ни ютган тақдирда ҳам биз Бекободда мухлислар учун фақат ғалаба қозонишимиз керак эди. 

- Биринчи ва иккинчи бўлимдаги "Турон" ўртасида катта фарқ кўрдик. Иштиёқ нима учундир кеч уйғонганди. Илк дақиқалардан бошлаб шундай юқори темпда ўйнашга нима тўсқинлик қилди?

- Масалан биринчи бўлимда гол уриб олиш учун яхши имкониятларимиз бўлди. Иккинчи бўлимда эса ортга йўл қолмаганди. Шунинг учун бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Прессингни кучайтирдик.

- "Турон" элитада ўтказган илк мавсумида яхшигина эътибор қозона олди. Қўшни мамлакатларда ҳам мухлисларига эга бўлди. Мавсум эса поёнига етай, деб қолди. Шундай экан бу борадаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳа, тўғри таъкидладингиз. Жамоамизда ёмон футболчилар йиғилмади. Барчаси Суперлига ҳавосини кўрган, тажрибали ижрочилар. Футболда энг катта рол ўйнайдиган нарса бу - омад. Таркибда зўр футболчилар бўла туриб омад келмаса қийин бўларкан. Ҳар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилдик. Кўпчилик "Турон" қачон ўйнайди, деган мазмундаги савол билан юзланади. 

- Агарда сир бўлмаса, жамоа Суперлигада қолиши учун яхшигина бонуслар, мукофот пули айтилганмиди?

- Албатта. "Турон"да пул масаласида умуман муаммо йўқ. Биз шунча мағлубиятларга учрашимизга қарамасдан маошлар ўз вақтида берилди. Бунинг учун клуб раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бошқа жамоада бундай муносабат йўқ. Агар жамоа пастга тушиб кетса, муваффақиятсизликларга учраса маошларни кесишади. Бизда бундай ҳолат рўй бермади. Хусусий клуб, исталган ишини қилса, ҳеч ким индамасди. Шунинг учун раҳбарларимизнинг инсонийлик жиҳатларига қойил қолдик. Бирор маротаба қаттиқ гапиришмади. Масалан "Металлург" билан ўйин биз учун ҳақиқий финал эди. Ўйиндан олдин кириб рухлантиришди. Мукофот пуллари ҳам анча кўп эди. Якунда ютқаздик, ҳеч ким кириб қаттиқ оҳангда фикр билдирмади. 

- Одатда бундай муваффақиятсизликлардан сўнг футболни ярим йўлда ташлаб кетиш, безиб кетиш ҳолати учрайди. Масалан бу йил шундай жамоаларни ҳам кўрдик. ... 

- Худо хоҳласа булар бундай инсонлар эмас. Битта ишга киришишдими, ўша ишни қилишади. Футболда ҳар хил вазият бўлади. Лекин албатта мақсадларига эришишади. 

- Келажагингиз борасида ўйлаб кўрдингизми? Балки легионерга айланиш пайти келгандир...

- Ўзи анча олдин хорижга кетишим керак эди. Жароҳат сабаб қолиб кетдим. Балки кейинги йил легионерга айланарман, ёки бошқа клубга кетишим ҳам мумкин. "Турон" билан 1+1 кўринишидаги шартномам бор. Тез кунда шу нарсага ойдинлик киритаман. Лекин жамоа учун бор кучим билан ўйнадим. Бунга мухлислар ҳам гувоҳ. 

- Хусусий клублар борасидаги қарашларингиз қандай? Истаймизми ёки йўқми барибир кун келиб барча клублар хусусий бўлиши керак...

 Хусусий жамоа ташкил қилган яхши. Фақат инсонийлик томондан жуда кучли ва сабрли бўлиш талаб қилинади. 7 йилдан бери Суперлигада ўйнаётган бўлсам, фаолиятимда илк бор хусусий жамоада тўп тепдим. Агар "Турон"га ўхшаган клублар кўпайса нур устига аъло нур бўларди. 

- Суҳбат учун ташаккур. Агар айтадиган гапларингиз, мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат...

- Жамоамизнинг мухлисларига раҳмат айтаман. Узоқни узоқ демай, қаерда бўлишимиздан қатъий ёлғизлатиб қўйишмади. Улардан узур сўраймиз. Бизни тўғри тушунишади, деган умиддаман. Ичимиздан нималар ўтаётганини ўзимиз биламиз. Ҳаммаси учун ташаккур. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика