RU

Последние новости

20:05Ислом Исмоилов: "Финалларда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади"  0 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  10 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда Новости

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда

Лиганинг стадионлар бўйича ишчи гуруҳи МТРК мутахассиси билан биргаликда Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида бўлиб, таъмирлаш жараёнини ўрганди.

Ҳозирда Турон стадиони тўлиқ янгиланиш жараёнида бўлиб, қурилиш босқичида трансляция стандартлари ва техник талабларнинг инобатга олиниши келгусида муҳим аҳамият касб этади. 


Стадионни ўрганиш давомида транслясия бўйича қатор муҳим жиҳатлар келишиб олинди:

• асосий ва офсайд камера платформалари ҳамда майдон атрофидаги камералар жойлашуви нуқталари, уларни кабеллаштириш ва жиҳозлаш масалаларида ўзгаришлар амалга оширилади;

• марказлашган ВАР тизими учун алоҳида зона ва унинг техник таъминоти масаласи режага киритилади;

• ВАР ва кўчма телевзион станциянинг жойлашуви, уларнинг узлуксиз ишлаши учун зарур интернет ва электр таъминоти масаласи жорий қилинади.


Турон стадионида барча камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Patchroom'да марказлаштириш тизимини жорий этиш Лиганинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги кўплаб стадионлар бунёд этилаётганда мазкур масала инобатга олинмаган бўлиб, ушбу ҳолат транслясиялар сифатига бевосита таъсир кўрсатиб келади.  

Реконструкция қилинаётган стадиони 12 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, томошабинлар учун ёпиқ томга эга замонавий иншоотга айлантирилмоқда. Стадион ФИФА стандартларига жавоб берадиган сўнгги турдаги сунъий чим, замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланади ва келгусида Суперлига учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Арал клуби Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, стадион 2026 йил баҳорида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ишга тушиши 2026 йилги мавсумда амалга оширилиши белгиланган.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика