RU

Последние новости

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  14 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  4 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

"Бухоро" ва "Динамо" клубларига янги директорлар тайинланди. ПФЛ уларни рўйхатдан ўтказадими? Новости

"Бухоро" ва "Динамо" клубларига янги директорлар тайинланди. ПФЛ уларни рўйхатдан ўтказадими?

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Бухоро” футбол клубига янги раҳбар тайинланиши масаласида ўрганишларни амалга оширганидан хабарингиз бор.

Унга кўра, жорий йилнинг 05 июнь санасида Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан вакил иштирок этган йиғилишда футбол клубининг амалдаги директори Жамшид Ботиров ишдан олиниб, Алишер Рустамов футбол клубининг янги  директори сифатида таништирилган.

Футбол клуби Уставининг (2013 йил 22 мартда 148-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган. Шунингдек, мазкур Уставнинг 1.2-бандида футбол клубининг таъсисчилари сифатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги қайд этилган.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 05 июнь куни футбол клуби таъсисчиларининг Умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур Умумий йиғилиш баёнининг расмийлаштирилишида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 35-моддаси талаблари бузилган. Жумладан, Баённомада иштирок этганлар (тўлиқ бўлмаган), кун тартибидаги масала ва қарор қисми ёзилган бўлса-да, баён қисми — Умумий йиғилиш иштирокчиларнинг айтган гаплари, берган овозлари, билдирган таклиф ва фикрлари — қарор қилишга етарлича асос мавжуд эмаслигини кўрсатади. Йиғилишда Бухоро шаҳар ҳокими Ў.Жумаев, Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Мирзаевлар қатнашгани баён этилган. Бироқ, йиғилиш баёнида футбол клубининг яна бир таъсисчиси — Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ваколатли вакили иштирок этгани тўғрисида бирорта ҳам сўз бормаган. Бундан ташқари, Баённомани ким баёнлаштиргани, яъни, Умумий йиғилиш котиби ким эканлиги, унинг исми-шарифи бирор жойда кўрсатилмаган. Қўшимчасига, футбол клубининг амалдаги директори Жамшид Ботиров билан тузилган меҳнат шартномаси қандай асослар (ўз аризаси ёки бошқа сабаблар)га кўра бекор қилингани ҳам қайд этилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, футбол клуби таъсисчиларининг Умумий йиғилишини ўтказиш ва йиғилиш баёнини расмийлаштириш тартибига риоя қилинмаганини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ футбол клубига янги директор тайинланишида ҳуқуқий жиҳатдан хатога йўл қўйилгани юзасидан “Бухоро” футбол клубига ҳамда унинг таъсисчиларига расмий хат юборган. ЎзПФЛ клубга ким директор этиб тайинланиши масаласига аралашмайди. Аммо тайинланиш жараёни қонун-қоидалар асосида ўтиши тарафдори. Бу масалалар қонун доирасида ҳал этилмагунига қадар, ЎзПФЛ янги директорни рўйхатдан ўтказмайди.

Бундан ташқари, футбол клубига янги раҳбар тайинлаш билан боғлиқ ўрганиш “Динамо плюс” футбол клубида ҳам амалга оширилди. Жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти футбол ассоциациясидан вакил иштирок этган йиғилишда “Динамо плюс” ПФКнинг амалдаги бош менежери (директори) Илхом Шарипов ишдан олиниб, унинг ўрнига Учқун Қобилов футбол клубининг янги директори сифатида таништирилган.

Футбол клуби Уставининг (2020 йил 01 майда 260984-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 20.1-бандига мувофиқ футбол клуби директори таъсисчиларнинг Умумий йиғилишида икки йил муддатга тайинланиши белгиланган. Шунингдек, мазкур Уставнинг 1.3-бандида футбол клубининг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги этиб қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ, 13 та профессионал футбол клубининг устав фондидаги хўжалик жамиятлари ва ҳокимиятларнинг улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгач, уларни сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясининг қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, “Динамо плюс” футбол клубининг устав фондидаги давлат улуши ҳам тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов томонидан футбол клубига янги директор тайинлаш бўйича “Динамо плюс” ПФК МЖЧнинг Умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур Умумий йиғилиш баёни асосида футбол клубига янги директор тайинлаш нотўғри эканлиги юзасидан ЎзПФЛ футбол клуби раҳбариятига маълумот тақдим этди. Шундан кейин 2020 йилнинг 19 июнь куни “Динамо плюс” футбол клубининг айни вақтдаги Ягона таъсисчиси — Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Маҳмараимов раислигида йиғилиш ўтказилган. Жамиятнинг Ягона таъсисчиси қарори билан Учқун Қобилов футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356-сонли қарорига асосан, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли футбол клуби директори лавозимига таклиф этилган номзод Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга қадар директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланиши мақсадга мувофиқлиги билдирилган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Учқун Қобиловни “Динамо плюс” футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика