RU

Последние новости

08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   4 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32

Бранко Иванкович: "Коронавирус дунёдаги жамики инсонлар тенглигини кўрсатди" Новости

Бранко Иванкович: "Коронавирус дунёдаги жамики инсонлар тенглигини кўрсатди"

Уммон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович ОАВ ходимига интервью берди.

Маълумки, хорватиялик мутахассис ўз вақтида Эрон миллий терма жамоаси ҳамда "Персеполис" клубини бошқарган. Эндиликда эса Уммон миллий терма жамоасига мураббийлик қилмоқда.

Коронавирус пандемияси сабаб Иванкович ҳозир ўз юртида бўлиб турибди. Вақтини оиласи билан уйда қолиб ўтказяпти. Яқин бир-икки ойи ичида унинг "Персеполис" устидан ФИФАга клубда қолиб кетгани пуллари учун шикоят қилиши кутилмоқда. Эрон матбуотига берган интервьюсида "Профессор" лақабли мураббий бир нечта саволларга жавоб бериб ўтди.


- Соқол қўйиб тушган суратингиз Эронда кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Бу янада кўркам кўриниш учунми ёки ёш ўтиши билан боғлиқми? 

- Бутун дунёни, шу жумладан ватаним Хорватия ва мен яшайдиган Вараздинни коронавирус ваҳимаси ушлаб турган бир пайтда мен ҳам бошқалар каби  уйда қоляпман. Шу боис бир муддат соқолимни олмасликка қарор қилдим. Анчадан бери сартарошга борганим йўқ. Сабаби шу.


- Коронавирусдан кейинги футболни қандай кўрасиз? 

- Икки ойдан кўпроқ вақт мобайнида ҳеч қаерда ўйинлар ўтказилмади. Машғулотлар ҳам мана энди-энди қаттиқ қоидалар остида йўлга қўйиляпти. Жуда кўплаб халқаро ва ички мусобақалар кейинга қолдирилди ёки бўлмаса умуман бекор қилинди. Машғулотлар бўлмаслиги ва ўйинлар ўтказилмаслиги биринчи навбатда футболчиларга катта таъсир кўрсатади.

Чунки улар мунтазам шуғулланиб юрган кишилар. Бунинг натижасида эса жаҳон футболи издан чиқяпти. Мен коронавирусдан кейинги футбол қанақа бўлишини билмайман. Футбол бутун дунё бўйлаб қачон йўлга қўйилиши ҳам номаълум. Коронавирус қачондир тугайдими? Буни ҳам билмайман. 


- Коронавирус пандемияси пайтида ўзингиз учун қандай сабоқ олдингиз? 

- Бунинг нақадар жиддийлигини дунё ҳамжимияти тушуниб турибди деса бўлади. Коронавирус шуни кўрсатдики, дунёдаги барча инсонлар келиб чиқиши, ирқи, яшаш тарзи, бой-камбағаллиги, оқ-қоралиги, дини ва сиёсий қарашларидан қатъий назар тенг экан. Чунки бу вирусга қарши ҳамма бир бўлиб курашяпти. Коронавирус сен фалончисан, сен пистончи деб одам ажратиб ўтирмайди. Дунёдаги барчамиз тирик жонмиз, ҳаммамиз тенгмиз. Коронавирус инқирози бизга авваламбор инсон бўлишимиз кераклигини ўргатди. Фақат бирдам бўлибгина бу касалликни енгиб ўтиш мумкин. 


- Футбол профессори сифатида ўйиннинг жозибасини яна аввалги даражага қайтариш учун нималар қилиш керак деб ҳисоблайсиз? 

- Албатта, футбол тўхтаб қолганидан ҳаммамиз хафамиз, лекин наилож. Бу ўринда менинг назаримда, футбол йўқлигидан энг кўп жабр чеккан мухлислар бўлди. Улар зерикишяпти. Албатта, футболчи ва мураббийлар ҳам зериккан. Лекин энг кўп мухлисларга жабр барибир. Бу бор гап. Футболни яна давом эттириш учун аввало инсонлар саломатлигига қарашимиз шарт. Биз ҳамманинг соғ-саломат эканига амин бўлибгина футболни яна олдинги босқичга олиб чиқа оламиз.

Футбол аввало мухлислар учун. Ҳеч нарса футболчи ва мураббийларни стадионда ўтирган ишқибозлардек руҳлантира олмайди. Улар хурсанд бўлади, олқишлайди, баъзан жаҳли чиқади, ҳақорат қилади, лекин барибир футбол ишқибозлар билан завқли. Лекин ҳозирги вазиятда бунинг имкони йўқ. Эндиликда футбол бўм-бўш стадионларда ўйналади. Бу эса бутун дунё футбол жамоатчилигини хафа қилади. Лекин қачондир яна завқли онлар қайтиб келишига ишонаман.


- Карантин пайтида нималар билан машғулсиз? 

- Бир неча йил олдим ўз юртимда спорт тиббиёти марказини ишга туширгандим. Бу ерда барча турдаги спорт жароҳатларини даволаса бўлади. Лекин коронавирус сабаб марказ ҳозирча ёпилган. Кейинчалик ўғлим билан бошқатдан ишга туширмоқчимиз. Ҳозир эса вақтим ўқиш билан ўтяпти. Замонавий футболни янада чуқурроқ тушунишга ҳаракат қиляпман. Мураббийликдан ташқари спорт тиббиётини ҳам ўрганяпман.


- Суҳбатимиз охирида "Персеполис" билан юз берган нохуш вазиятга тўхталиб ўтсангиз. 

- Тўрт ярим йилни "Персеполис" бош мураббийи сифатида ўтказдим. Ўзаро ҳамкорлик жуда яхши бўлди деб ўйлайман. Тўрт ярим йил оиламдан узоқ қолдим, табиийки бу ҳам осон эмас. Мен ўзаро шартномага кўра клуб раҳбарияти ҳамма шартларни бажаради деб ўйлагандим, аммо у ерда пулимни тўлиқ ололмадим. Натижада ФИФАга шикоят хати ёзишга мажбурман. Мен "Персеполис" мухлисларини қаттиқ ҳурмат қиламан, улар жуда тартибли. Лекин клуб тутаётган йўл менга ёқмаяпти. Тўрт ярим йил ичида "Персеполис" билан 7та соврин ютдим. Ҳатто ОЧЛ финалида ўйнадик. Аммо ҳозирги ҳолатга ҳавас қилиб бўлмайди ва бу мен учун тушунарсиз бўлиб қолмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика