Мане ва Браим Африка Миллатлари Кубогининг рамзий терма жамоасига кирди
22 янв 19:13
Новости
Мане ва Браим Африка Миллатлари Кубогининг рамзий терма жамоасига кирди
Африка футбол конфедерацияси (CAF) 2025 йилги Африка Миллатлари Кубогининг рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Турнир 21 декабрдан 18 январгача Марокашда бўлиб ўтди.
Энг яхши футболчилар жамоасига Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ва Марокаш термасининг вингери Браим Диас киритилди.
Мусобақа рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Яссин Буну (Марокаш).
Ҳимоячилар: Мусса Ньякате (Сенегал), Кэлвин Бейсси (Нигерия), Нуссаир Мазрауи, Ашраф Ҳакими (иккиси – Марокаш).
Ярим ҳимоячилар: Идрисса Гейе, Папа Гейе (иккиси – Сенегал), Адемола Лукман (Нигерия).
Ҳужумчилар: Садио Мане (Сенегал), Браим Диас (Марокаш), Виктор Осимхен (Нигерия).

Африка Миллатлари Кубогини Сенегал терма жамоаси иккинчи марта қўлга киритди. Финалда сенегалликлар марокашликларни қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол муаллифи ярим ҳимоячи Папа Гейе бўлди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии