RU

Последние новости

12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  12 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  23 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7

Бахтиёр Эргашев: "Оқ-тепа" нинг мақсади - кучли бешликка кириш" Новости

Бахтиёр Эргашев: "Оқ-тепа" нинг мақсади - кучли бешликка кириш"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Эргашев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Лекин иккинчи бўлим охирида гол ўтказиб юборганимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Аламли мағлубият бўлди. 

Мағлубият учун биз - мураббийлар штаби айбдормиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, ишлашда давом этамиз.

Бугунги каби ўйинларда охирги дақиқаларга келиб гол ўтказиб юбораяпмиз. Шу сабаб ғалабалар қўлдан чиқиб кетаяпти. Йигитлар ўйин сўнгида консентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарган холда ишлашда давом этамиз. 

Мақсадимиз кучли бешликка кириш ва ҳозир ҳам ўзгармаган. Ҳали олдинда ўйинлар бор, вазифамизни уддалаймиз деган умиддамиз.

Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтириш ниятимиз бор. Бугун "Янгиер" кучли ҳоҳиш эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайман - дейди Бахтиёр Эргашев.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика