RU

Последние новости

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  1 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  4 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  8 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик" Новости

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев МТЖ октябрдаги ФИФА кунларига иккинчи рақиб топа олмагани бўйича изоҳ берди.

"Ўртоқлик ўйинлари бир ой олдин эмас, балки анча олдин тасдиқланади, шунинг учун октябрь ойининг биринчи санасида ҳали рақиб топа олмаганимизнинг илдизи сентябрга бориб тақалмайди.

Кузги ўйинларни ўтган йилдан бери излаб юргандик. Октябрь ойи учун бизда Аргентина ва Уругвай иштирокидаги Хитойдаги ўтказиладиган мусобақа варианти бор эди. Бу турнир ҳақида Равшан Сайфиддинович Эрматовнинг ўзи Хитой ассоциацияси раҳбарияти билан шу йилнинг баҳорида Малайзиядаги ОФК Конгрессида бўлганимизда гаплашганди. Бироқ, маълум ички сабабларга кўра, Хитой бу ўйинларни бекор қилди (охир-оқибат, ўзи ҳам октябрь ойида ўйнамайдиган бўлди), ўйинлар ҳомийси бўлган Хитой компанияси эса биз билан ушбу учрашувлар бўйича музокараларни давом эттирди, лекин энди ўйинлар Хитойда эмас, Малайзияда ўтказиладиган бўлди.

Маълум бир босқичда Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса 9-октябрь куни Малайзияда Уругвай билан ўйинни тасдиқладик. Шундан келиб чиқиб, октябрь ойининг иккинчи санаси - 13 ёки 14-октябрь учун вариантларни изладик. Аммо, август ойида Уругвай бизга 9-куни ўйнай олмаслигини маълум қилди ва ўйинни 13-октябрга кўчиришни ёки ўйинни бекор қилишни сўради.

Октябрь ойининг иккинчи санасига бўлган келишувларимизни бекор қилдик. Охирги паллада 9-октябрга вариантлар қидира бошладик. Юқори молиявий сўровлар туфайли Боливия билан келишувга эриша олмадик. Якунда улар Иордания билан ўйнайдиган бўлишди, Марокаш эса бизга қари фақат ўз майдонида ўйнашга тайёр эди. Россия билан бўлган вариантни Хитойдаги мусобақа эҳтимоли пайдо бўлгани туфайли олдинроқ бекор қилиб юборгандик. Ушбу учта терма жамоа октябрь ойида расман МТЖ билан ўртоқлик ўйинида иштирок эта олишини тасдиқлаган эди.

Буёғига бундай тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Ноябрь ойида кўплаб яхши даражадаги Африка терма жамоалари билан ўйнаш имконияти бўлади. Келаси йил март ойида эса Португалия терма жамоаси билан ўйнашимиз мумкин. Равшан Ирматовнинг шахсан ўзи собиқ ФИФА ҳаками ва ҳозирги кунда Португалия футбол федерацияси президенти Педро Проэнса билан гаплашганди. Шунингдек, Тошкентда FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилиш имкониятимиз бор. ФИФАнинг янги мусобақасини ўтказиш учун аризани йил бошида топширган эдик. ФИФАдан эса яқиндагина жавоб келди, Жанни Инфантино Тошкентга келган вақти.

1-июнда эса ЖЧ-2026 мезбон терма жамоаларининг бири билан ўйнаймиз. Келишув имзоланиб ҳам бўлган. Муҳими, мундиалда ушбу терма жамоа билан бир гуруҳдан жой олмасак бўлгани," - дея ёзмоқда Шерзод Игамбердиев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.


Рейтинг: +1   

Комментарии

   
01 окт 10:35:34
ArsaBarsa
Ответ на комментарий пользователя Холмирзаев Комил
РАВШАН ЭРМАТОВ УФА ДА. ИШ БОШЛАГАНИДАН. КЕЙИН. ФУТБОЛ ИМИЗДА УЗГАРИШ ЛАР КУЗАТИЛЯТИ ЖАХОН ЧЕМПИОНАТ ЛАРИ НИ КУРГАН ТАЖРИБАСИ АС КОТЯПТИ
Nomini ham uncha bunchasi taniydida
   
01 окт 10:18:09
Haqiqat-2
Хуллас октябрда битта уйинда тушарканмиз
   
01 окт 10:11:29
Холмирзаев Комил
РАВШАН ЭРМАТОВ УФА ДА. ИШ БОШЛАГАНИДАН. КЕЙИН. ФУТБОЛ ИМИЗДА УЗГАРИШ ЛАР КУЗАТИЛЯТИ ЖАХОН ЧЕМПИОНАТ ЛАРИ НИ КУРГАН ТАЖРИБАСИ АС КОТЯПТИ
   
01 окт 09:36:48
NEWS 24
Yaxshi raqiblar faqat bollar jarohatlarsiz oyin amaliyoti bilan borsa bolgani
   
01 окт 09:31:16
Тож
Равшан Эрматов билан Равшан Ирматов ака-уками? Матнда шунақа шекилли?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика