RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа" Новости

Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидан ўрин олган "Қайрат"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз аниқ режа билан келгандик ва олти очко тўплашни мақсад қилгандик. Кейинги ўйин "Ювентус"га қарши бўлади ва биз учун кўпроқ гол уриш муҳим эди. Мақсадга эришдик, футболчилар ўйинга жиддий ёндашди ва яхши ўйин намойиш этишди. Энди "Вильярреал" билан бўладиган ўйин ҳақида ўйлаб уйга қайтамиз," - деди Хаби Алонсо баҳс якунлангач.


Киллиан Мбаппенинг хет-триги ҳақида

"Ҳозир у шундай ҳолатдаки, ҳар бир ўйинда ҳал қилувчи роль ўйнамоқда. У жуда самарали, дарвоза олдида совуққонлик билан ҳаракат қилади ва буни яна бир бор исботлади. Унга имкон қадар кўпроқ вазият яратиб беришимиз керак. Дербида ҳам ажойиб гол киритди ва биз унинг маҳоратини янада ривожлантиришимиз лозим. Килианнинг голлари, ҳар куни жамоадошларига кўрсатаётган таъсири, ишга қай даражада берилиб кетгани ва мавсумни ажойиб тарзда ўтказа олаётганидан жуда мамнунман."


"Қайрат" ҳақида

"Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб эканлигини исботлади. Бу ерда ушбу мусобақанинг одамлар учун қанчалик аҳамиятли эканини кўрдик. Стадиондаги муҳит ажойиб эди. Энг яхши тилакларимни билдираман. "Қайрат"га омад тилайман!

Эҳтимол, ўйин бошида ўзимизни бироз ноқулай ҳис қилгандирмиз. "Қайрат"да бирга-бир вазият юзага келди. Бундай вазиятлар жамоани саросимага солиб қўйиши мумкин. Гюлер ноқулай вазиятларга тушиб қолди. Дастлабки дақиқаларда "Қайрат"нинг интенсивлиги мени ҳайрон қолдирди.

Агар вақтимиз кўпроқ бўлганида, бу ерда кўпроқ вақт ўтказишни истардим. Бу ердаги тоғлар ажойиб экан."



Рейтинг: +1   

Комментарии

   
01 окт 01:32:04
Ochilov Farobiddin
Қозоқ журналистларам ўзимиздикилардан кам мас шекилли савол бериш бўйича)
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика