"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"
29 сен 23:00
Новости


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев саволларга жавоб қайтарди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Барчага хайрли кеч. Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди. Ўзимиздан кучли жамоага мағлуб бўлдик. Шунга қарамай астойдил ҳаракат учун йигитларга раҳмат айтаман. Қайсидир ҳолатларда ўзгартириш қилишимиз мумкин эди. Агар сафимизда Алибек Давронов билан Муродбек Раҳматов бўлганида балки янада яхшироқ ўйнаган бўлардик.
- Чиндан ҳам жамоа бугун жуда чиройли ўйин кўрсатди. Элит ОЧЛдаги иккита баҳсда кўрдикки, жамоа анча шаклланиб бормоқда. Бу эса келгуси ўйинларга ижобий таъсир кўрсатади деган умиддамиз. Бугунги беллашувда Жавоҳир Сидиқов алмаштирилди, бунинг боиси нимада?
- Айтиб ўтганингиздек, бу каби ўйинлар бизга катта мактаб бўляпти. Хулоса чиқариш учун ҳам бундай ўйинлар керак. Биз мунтазам Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишни истасак, бундай ўйинлардан албатта тўғри хулоса олишимиз керак бўлади. Шунингдек, бизга савияли ўйинчилар ҳам керак. Энди Сидиқовга келсак, уни мажбур захирага олдик.
- Мағлубиятга қарамасдан жамоада прогресс кўрдик. Бунинг учун Сизга катта раҳмат. Энди саволга келадиган бўлсак, Осиёда легионерлар даражаси йилдан йилга ортиб боряпти. Шундай яхши савиядаги легионерларни олиб келиш учун маблағ етарли эмасми ёки легионерларнинг ўзларида хоҳиш йўқми?
- Жамоамиз ҳақидаги илиқ фикрингиз учун раҳмат. Бу гапни эшитиш мен учун ҳам, жамоамиз учун ҳам муҳим. Легионерлар борасидаги саволга келадиган бўлсак, биринчидан бундай катта пуллар бизда йўқ. Менимча, ҳар бир клуб молиявий қийинчиликни ўз бошидан ўтказади. Иккинчидан, легионерларнинг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ. Шаҳар ва чемпионатни танлаш футболчиларнинг ўзида қолган. Шундай ўйинчилар борки, таклиф қилсангиз қаерда у, қанақа жамоа деган саволни кўп беришади.
- Олдинда ҳали яна учрашувлар кутиб турибди. Навбатдаги ўйинлар бирмунча осон кечади деб ўйлайсизми?
- Элит Осиё чемпионлар лигасида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийинлашиб боради. Биз Саудиянинг энг кучли учта жамоасига қарши тушгандик, уларнинг иккитаси билан ўйнаб бўлдик. Ҳали яна "Ал Иттиҳод" билан тўқнашув бор. Кучли жамоалардан мағлубиятга учрасак-да, майли асосийси тажриба орттиряпмиз ва бу бошқа ўйинларда қўл келади. Кейинчалик даража жиҳатдан ўзимизга яқин жамоалар билан бемалол ўйнай оламиз. Эрон, БАА, Ироқ клублари билан ҳам ўйинлар яхши кечади деб ўйлайман.

Похожие новости

Комментарии
Уйин статистикаси ва рақамли маълумотлар
Quyида ESPN’дан олган маълумотларга асосан
Насаф – Аль-Хилол ўйини статистикаси:
Параметр Насаф Аль-Хилол
Топ назорати (possession) ~ 37.6% ~ 62.4%
Ҳужум зарбалари (shots) 5 та 16 та
Тўғри зарбалар (shots on goal) 3 та 10 та
Корнерлар (corner kicks) 0 7 та
Қутқарилган жавоблар (saves) 7 та 1 та
Сариқ карточкалар 0 1 та
Бу рақамлардан кўринилиши мумкин:
Аль-Хилол тўпни кўпроқ назорат қилди (62.4%) ва ҳужумларни кўпироқ ташкил қилди.
Насаф ҳужум қилиш имкониятларига эга бўлса ҳам — лекин камроқ тўғри зарба ва имкониятдан фойдаланишда камчиликлар бор эди.
Корнерлар бўйича: Насаф бир корнер ҳам олмади, бу уларнинг ҳужумда жуда кам босим қилишини кўрсатади.
Аль-Хилол ҳимоясини мустаҳкамлашда ҳам яхши ишлади — фақат 1 марта тўғри зарбага йўл очди.
Голлар ва муҳим вазиятлар
Уйинда голлар қуйидаги тартибда келиб чиққан:
1. 21′ — Серж Милинкович-Савич биринчини киритди (0:1).
2. 27′ — Сардорбек Баҳромов ҳисобни тенглади (1:1).
3. 45+2′ — Тео Эрнандес иккинчи бўлимгача Ол-Хилолни олдинга чиқарди (1:2).
4. 60′ — Жавохир Сидиков яна бир тенглаштирувчи гол уриб, Насаф умидини қайта тиклади (2:2).
5. 79′ — Маркос Леонардо ҳал қилувчи голни киритди (2:3).
Шу тарзда, жамоалар аввал тенглаштириб, кейин режимни ўзгартириб, Ал-Хилол яна бир гол уриб, ғалабани қўлга киритди.
Ҳимоя ва йўқотишлар
Насаф жамоаси бир неча жиҳатдан хато қилди: