RU

Последние новости

13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  9 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  3 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  8 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  13 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  29 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7

Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Уч ойнинг ичида биринчи марта жиддий рақиб билан учрашдик. Шу боис баҳс жуда қизиқарли бўлди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" қарши ҳужумларда  бир қатор имкониятлар юзага келди. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, биринчи бўлимда биз ўзимиз хоҳлаган нарсани ололмадик. “Навбаҳор” ҳам “Насаф” билан бўладиган сафардаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун асосан қарши ҳужумларга таяниб тўп сурди. Биз ҳам биринчи таймда қарши ҳужум тактикасини танлагандик ва ўз дарвозамизга яқинроқ ўйнашни мақсад қилгандик. Лекин рақибимиз ҳам меҳмондаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун орқароққа ўйнашди натижада ўйлаган мақсадимизга эриша олмадик. 

Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик ва ғалаба қозондик. Бу ўртоқлик учрашувдаги ғалаба ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Лекин биз мураббийлар камчиликларга умуман олганда, кўп нарсаларга ойдинлик киритишга муваффақ бўлдик. Кимнинг неча дақиқа ўйнай олиши мумкинлигини борасида саволларга ҳам жавоб топдик. Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди.

Учта ўйиндан бери икки нафар ҳужумчи билан ўйнаётгандик. Райевац охирги машғулотда бироз жароҳат олганди. Шунинг учун Бамба иккинчи ҳужумчи вазифасини бажарди.  Биз унга биринчи бўлимда  юқорироқ ўйнаш лозимлигини таъкидлагандик. Иккинчи бўлимда эса легионеримизга кўпроқ Азим Аҳмедовга қарши ўйнашга ва имконият бўлиши билан ҳужумчиларга ёрдам беришга кўрсатма бергандик. Бу ерда у тезкор ҳужумчимиз Шоҳназар Норбековни тўп билан таъминлаши лозим эди.  Бамба иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда яхшироқ ўйнади”.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика