Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади
21 сен 09:55
Новости
Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Ла Лигасининг 5-турида “Эспаньол” устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, испан гранди тарихида илгари фақат икки мураббий эришган натижани такрорлади.
Бу ҳақда Opta Sports статистика портали хабар берди.
Манбага кўра, Хаби Алонсо Ла Лигадаги илк бешта ўйинда ғалаба қозонган "Реал Мадрид"нинг учинчи мураббийига айланди. Бу муваффақиятга аввалроқ 1928/29 йилги мавсумда Хосе Қуиранте ва 2004/05 йилги мавсумда Вандерлей Люксембурго эришган.
Испания чемпионатининг дастлабки беш туридан кейин мадридликлар 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Барселона”да 10 та очко ва улар битта ўйин кам ўтказишган.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии