“Барселона” ва “Бавария Видал борасида музокара олиб боришмоқда
03 авг 2018 08:32
Новости
“Барселона” ва “Бавария Видал борасида музокара олиб боришмоқда
“Бавария” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “Барселона”га ўтишга яқин турибди.
Бир қатор италиялик машҳур журналистлар – Фабрицио Романо, Жанлука Ди Марцио, Лука Маркеттининг хабар беришларича, каталония клуби футболчининг трансфери борасида сўнгги деталларни муҳокама қилмоқда.
Видалнинг ўзи аллақаон “Барселона” билан шахсий келишувга эришган. Амалдаги Испания чемпионлари футболчи учун 20-25 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Артуро илгарироқ фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилганди.”Бавария”га келишидан илгари Видаль тўрт мавсум “Ювентус”да тўп тепганди.
31 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Германия Бундеслигасида 22 учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва иккита голга ассистенлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии