Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида
23 мар 21:20
Новости
Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида
"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа номдор мураббийларга қарши баҳслардаги ғалабаларига изоҳ берди.
"Бу менинг жамоам нақадар фантастик эканидан далолат беради. Қўл остингизда ўз ишига содиқ энг яхши футболчилар бўлса, ҳаммаси анча осонлашади. Улар керак пайтда чидашни ва ҳақиқий жамоа бўлишни биладилар", — деди Арбелоа.
Шунингдек, мураббий "Сантьяго Бернабеу" стадионидаги муҳитни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди: "Бернабеу" бизни борган сари кўпроқ қўллаб-қувватлаётганидан хурсандман. Мухлислар босим ўтказишни бошласа, майдон гўёки биз томонга оғиб қолгандек туюлади".
Арбелоа ўз футболчиларини аҳил оила бўлишга ва дўстлик кучини кўрсатишга чақирди, чунки ғалаба қозонишда энг муҳими шу эканини айтган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Комментарии