Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
22 мар 23:25
Новости
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
"Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2
Голлар: 60, 64 - Нико О'Райли
"Арсенал": 13. Кепа Аррисабалага, 4. Бен Уайт (9. Габриэл Жезус, 82'), 2. Вильям Салиба, 6. Габриэл Магальяйнс, 5. Пьеро Инкапье (33. Риккардо Калафьори, 65'), 36. Мартин Субименди, 41. Деклан Райс, 19. Леандро Троссард (11. Габриэл Мартинелли, 82'), 7. Букайо Сака, 14. Виктор Йокереш, 29. Кай Хаверц (20. Нони Мадуэке, 65').
Захира: 1. Давид Райя, 3. Кристьян Москера, 49. Майлз Льюис-Скелли, 16. Кристиан Нёргор, 56. Макс Доумен.
"Манчестер Сити": 1. Жеймс Траффорд, 27. Матеус Нунес, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 33. Нико О'Райли, 6. Натан Аке, 20. Бернарду Силва, 16. Родри, 11. Жереми Доку, 10. Райан Шерки (47. Фил Фоден, 90+1'), 9. Эрлинг Ҳоланд, 42. Антуан Семеньо.
Захира: 25. Жанлуижи Доннарумма, 5. Жон Стоунз, 21. Райан Аит-Нури, 4. Тейани Рейндерс, 7. Омар Мармуш, 8. Матео Ковачич, 14. Нико Гонсалес, 26. Савио.
Огоҳлантиришлар: 16 - Пьеро Инкапье, 32 - Абдуқодир Ҳусанов, 51 - Кепа Аррисабалага. 69 - Бен Уайт
90+4. Ўйин якунланди! Абдуқодир Ҳусанов "Ман Сити" сафидаги илк совринини қўлга киритди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. Доку узоқдан кучли зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.
88. Зўр вазият лондонликларда, дарвоза тўсини қайтариб қолди...
84. "Арсенал" яна ўзгаришлар қилди, ҳимоячини олиб ташлаб, ҳужумчини жангга ташлади Артета.
78. Яна зарба Калафьоридан! Тўп дарвоза устинига тегиб майдондан чиқиб кетди...
77. "Тўпчилар" фаоллашди, ҳужумга йўл излашмоқда.
73. Райснинг узатмасидан сўнг Калафьори тўпни дарвозага йўллади, Траффорд ўз ўрнида!
72. Мадуэке яхши киришиб кетди ўйинга, жарима зарбаси ишлаб олди.
65. Биласизми, "Сити" шундоқ ҳам ташаббусни қўлига олиб бўлганди. "Арсенал" эса биринчи голдан кейин ўзгаришлар тайёрлаётганди. Энди нима қилади улар?

64. ГОЛ! О'Райлидан дубль! Бу сафар ҳам ўнгдан ҳужум, бу сафар ҳам бош билан! Родри Нунешни олдинга бошлади, унинг ҳаволатиб узатган тўпини Нико дарвозага жойлаб қўйди!
61. Ўзи голнинг ҳиди келиб қолгандида. Буёғига темп юқори бўлиши аниқ, Артета ўз устозига ютқазишни истамаслиги аниқ!


60. ГОЛ! Кепа "Ман Сити"га гол "совға қилди"! Шерки ўнгдан ҳаволатиб тўпни узатди, Аррисабалага тўпги ушлаб олмоқчи эди, бироқ тўпни чиқариб юборди, О'Райли эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
59. Салиба ва Габриэл зўр ўйнаяпти. Ҳоланд катта тезликда олдинга ўтаётганда Салибани алдамоқчи бўлди, аммо Вильям тўпни ҳужумчидан "илиб олди".
58. Шерки яхши нуқтадан тепди ва яна "Арсенал" ҳимоячилари қайтармоқда! Кепага иш қолмаяпти бугун...
57. Семеньодан зарба яна ва бу сафар ҳам ноаниқ.
55. "Ман Сити" ҳужумда, дастлаб Доку ҳаволатиб тўпни Ҳоландга узатди, Эрлинггача тўп келмади, иккинчи темпда давом этди, Родри дарвоза томон зарба берди, бу сафар ҳам "Арсенал" ҳимоячилари қайтарди.
52. Семеньонинг жарима зарбасидан тепган тўпи жуда ноаниқ бўлди.
50. Доку ўзига узатилган тўпга интилиб юриш қилди, дарвозадан Кепа чиқиб келди, жарима майдончаси ташқарисида бўлгани учун у Жеремини тортиб қолди ва жарима зарбаси белгиланди. Кепага эса сариқ!
48. Шерки ҳимоячилардан ўтказиб тўпни Ҳоландга узатди, аммо норвегиялик ҳужумчига имконият беришмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Дастлабки бўлимдан кейинги статистика:
Тўп назорати - 39% - 61%
Жами зарбалар - 5 - 2
Аниқ зарбалар - 3 - 0
Бурчак зарбалар - 2 - 3
Узатмалар аниқлиги - 73% - 89%
Сейвлар - 0 - 3
45+1. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45. Семеньо ҳаволатиб тўпни Ҳоландга узатди, Эрлингнинг зарбаси эса ноаниқ бўлди...
43. Доку катта тезликда олдинга юриш қилди, Салиба эса хавфни бартараф этди.
38. Инкапьенинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
33. "Сити" ҳимоячиларига бугун осон бўлмаяпти, "тўпчилар" ҳужумчилари фаол анча.

32. Абдуқодир Ҳусанов Йокерешга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.
26. "Ман Сити" ниҳоят олдинга ўтмоқда. Семеньо юриш қилди, ҳимоячилар қайтарди.
19. Ўйин "қизимоқ"да, якка курашлар кўп. Лекин "Арсенал"нинг хавфли вазиятидан бошқа айтарли ҳолат кўрмадик.
13. Троссардан зарбаси рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди. "Арсенал"да бурчак зарбаси...
11. Таъкидлаш лозим, ҳозирча "канонирлар" устунликка эга бўлиб турибди.
7. Зўр вазият "Арсенал"да! Дастлаб, Хаверцнинг зарбасини Жеймс қайтарди, ундан сўнг яна икки зарба берилди ва булар ҳам бартараф этилди!
5. Йокереш тезликда олдинга ўтди, ўткир бурчакдан тўпни марказроққа узатди, Ҳусанов қайтариб юборди.
2. Ўйин курашлар билан бошланди. Икки жамоа ҳам марказда фаол.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия лига кубоги финали - "Арсенал" – "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии
Давомли булсин