RU

Последние новости

22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  0 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  4 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  9 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0

Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман" Новости

Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"

Венесуэла бош мураббийи Освальдо Вискаррондо Тошкент мезбонлик қиладиган FIFA Series турнири олдидан матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Мен муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман. Ички рақобатгина бизнинг даражамизни оширади.

Ҳаммамиз – шу ерда йиғилганлар ва бутун мамлакат 2026 йилга катта умидлар билан қараяпмиз.

Венесуэла бошқарувига келганимда айтганимдек, мураббийлар штабининг умиди юқори ва ўзининг илк Жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлаётган мамлакат даражасига мос бўлишга ҳаракат қиламиз.

Тўғриси, кўп ишлашимиз керак, хотиржамликка берилмаслигимиз лозим. Лекин менинг ва бутун мураббийлар штабининг футболчилар, раҳбарият, мамлакат ва венесуэлалик мухлислар олдидаги масъулияти юз фоиз, энг юқори даражада. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилиб, халққа қувонч улашишга интиламиз", – деди Вискаррондо.

Эътиборга молик янгиликлардан бири – терма жамоа сардори ва тарихидаги энг яхши тўпурари Саломон Рондоннинг таркибга киритилиши бўлди.

Фахрий ўйинчилар борасидаги одатий баҳс-мунозараларга қарамай, Вискаррондо ҳужумчининг клубларидаги сўнгги ўйинларини яқиндан кузатганини ва у айни пайтда жисмоний томондан ажойиб ҳолатда эканлигини ишонч билан айтди. Мураббий март ойидаги йиғинда жамоани кутиб турган янги чорловда ўз ҳиссасини қўшишда давом этиш истагини билдирган Рондоннинг фидойилигини юқори баҳолади.

Мураббийлар штаби Янхель Эррера ва Дани Перейра мушак жароҳатлари туфайли сафдан чиққанини, бу эса ярим ҳимоядаги тактик чизмани қайта кўриб чиқишга мажбур қилишини тасдиқлади. Ушбу тиббий йўқотишларга Эндер Эченике ва Анхель Асуахе ҳам қўшилди – ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар уларнинг ўртоқлик ўйинларига етиб боришига тўсқинлик қилди ва натижада улар ҳам қайдномадан чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла 27 март куни Тринидад ва Тобаго, 30 март куни Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради.

Аввалроқ Пьер-Эмерик Обамеянг Ўзбекистондаги беллашувлар учун расмий чақирув олгани, бироқ таклифни рад этгани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика