

«Асенсио ажойиб ўйин ўтказди. Барча яхши ўйнамоқда, шу боис кимни майдонга тушириш ҳақида кўп бош қотираяпман.
Ўйинлар учун асосий таркибни алмаштириб туриш оддий ҳолат. Ҳали Хамес, билан гаплашганим йўқ. У алмаштирилганидан сўнг жаҳл қилди, барча ўйинни охиригача ўтказишни истайди. У жуда яхши ўйнади. Унинг ғазаби нормал ҳолат», – дейди Зидан.




