Зинедин Зидан: «Хамес? Ҳеч ким захирага олинишни ёқтирмайди»

Narzulla Saydullayev
6 апр 2017
«Реал» устози Зинедин Зидан «Леганес»га қарши ўйиндан сўнг (4:2) ўз фикрларини билдирди.

«Асенсио ажойиб ўйин ўтказди. Барча яхши ўйнамоқда, шу боис кимни майдонга тушириш ҳақида кўп бош қотираяпман.

Ўйинлар учун асосий таркибни алмаштириб туриш оддий ҳолат. Ҳали Хамес, билан гаплашганим йўқ. У алмаштирилганидан сўнг жаҳл қилди, барча ўйинни охиригача ўтказишни истайди. У жуда яхши ўйнади. Унинг ғазаби нормал ҳолат», – дейди Зидан.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-espana.net