

“Дурангдан қаноат қилмадим. Биз янада кўпроғига лойиқ эдик. Иско? У «Реал» аъзоси ва биз билан қолади. Ўз қарашларим бор ва бу қарашлардан воз кечмайман”,-деди «Реал Мадрид» бош мураббийи учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани.
Лалигада “Реал Мадрид” қаторасига иккинчи баҳсда ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ҳозирча ўн турдан сўнг турнир жадвалида 17 очко билан тўртинчи ўринда кетмоқда.



