

Вербек Роббенни Мюнхен клубига қарши баҳсда симуляция ишлатганликда айблади. "Бохум" мураббийнинг фикрича, учрашувнинг 43-дақиқасида Арьен Ян Шимунекка тегиб кетиб ётиб олган. Натижада ҳимоячи четлатилди, "Бохум" дарвозаси томон пенальти белгиланди.
"Четлатиш борасида бемалол муҳокама ўтказса бўлади, аммо жаноб Вербекнинг сўзларига қўшилмаймиз. Унинг Роббен ҳақида айтган гапи, ҳақорат ҳисобланади. Бу ақли пастлик. Вербек ўз фикрини айтиши мумкин, аммо футболчига бундай ҳужум қилиб бўлмайди" - дейди Заммер.



