Зафаржон Қорақулов: “Обод”га қарши яхши ўйин бўлади”

Narzulla Saydullayev
18 мар 2016, 21:08
Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич доирасидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Обод” учрашуви олдидан мезбонлар аъзоси Зафаржон Қорақулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Эртанги баҳс биз учун муҳим ҳисобланади. Сабаби, ўтган мавсум айнан “Обод” ва “Оқ-тепа” олий лига учун кураш олиб борган ва якунда рақибимиз биринчи ўринни эгаллаган эди. Ваҳоланки, уларни ҳар иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учратган эдик. Рақибнинг таркиби ўзгармаганлигини инобатга оладиган бўлсак, эртага ғалаба қозониб, биз ҳам олий лигага муносиб бўлганлигимизни исботлашимиз керак.

-  “Обод”ни биздан кучли деб ҳисобламайман. Рақибнинг асосий устунлиги уларда ўйин амалиёти борлигидир. Қолаверса, эртага “Обод” биринчи марта олий лига жамоаси сифатида бизга қарши майдонга чиқади. Бу ҳам уларга қайсидир маънода устунлик бериши мумкин.

-  Ишонаманки, эртага яхши ўйин бўлади. Гарчи рақиблар турли лига вакили бўлса-да, аввалгидек, шиддатли учрашувни кўришингиз мумкин. Чунки “Обод” росткамига бизга муносиб рақиб!



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia