

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клублар 13 миллион евро миқдоридаги шартнома тузган. Шунингдек, "Ювентус" осон эришиладиган шартлар учун 2 миллион евро, эришиш қийин бўлган вазифалар учун яна 3 миллион евро бонус олиши мумкин.
24 ёшли футболчи “Фиорентина” билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Ўтган мавсум ҳужумчи "кекса сеньора" сафида барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол ура олмади.



