Йўлдошев "Навбаҳор"га нима учун келганини айтди

"Навбаҳор" матбуот хизмати ўтган мавсумни "Динамо"да ўтказган Иброҳим Йўлдошевнинг трансферини эълон қилди.

Бугун 23 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— "Динамо" қуйи лигага тушиб кетди. Бу муваффақиятсизликнинг сабаби нимада? Жамоа Суперлига даражасида кучайтирилмаганмиди?

— Ўйлашимча, Предраг Роганнинг кетказилиши катта хато бўлди. Унинг қўл остида аста-секин ўз ўйинимизни топиб бораётгандик. Ютқазилган ўйинларга қарасангиз, аксарида охирги дақиқаларда ўтказилган гол эвазига имкониятни бой берганмиз. 

— Самарқанд клубини асосий ҳимоячиларидан бири бўлдиз. 1-даврадан кейин мураббий алмашди. Аммо бу натижаларда сезилмади. Карленович жамоа ичида нимадирларни ўзгартира олдими?

— Биринчи жавобимнинг мантиқий давомини келтираман. Исталган мураббийга 1-2 йил вақт берилиши керак. "Динамо"даги мураббийлар ҳар 3 ойда алмашди. Фурсатдан фойдаланиб Роган, Шипилов ва Абрамовга миннатдорчилик билдирамоқчиман.

— Наманганга ўтиш қандай бўлди? Таклиф кимдан чиқди?

— Самвел Вячеславович мени ўтган йил ҳам ўз жамоаларида кўришни хоҳлагандилар. Лекин у пайтда "Динамо" билан келишишга улгургандим. Мана, бу йилга насиб қилган экан. "Навбаҳор" футболчисига айландим.

— "Навбаҳор"да жуда кучли таркиб бор. У ерда захирада қолиб кетишдан қўрқмайсизми?

— Кўз пешонада борини кўради. Наманганга футболчи сифатида ўсиш мақсадида келдим. Рақобатдан қўрқсам, келмас эдим.

— 2023 йил учун олдизга қўйган асосий мақсадиз қандай?

— "Навбаҳор"нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш. Худо хоҳласа, Наманган халқига узоқ кутилган чемпионликни туҳфа қиламиз...

Маълумот учун, Йўлдошев 2022 йилги мавсумда 28 расмий учрашувда майдонга чиқиб, 1 гол, 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фахриддин суҳбатлашди


Манба: championat.asia