Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"
28 фев 23:03
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"
"Нима дейиш мумкин? Ўйинни барча кўрди. Гол уриб олдик, кейин қўпол хатоларга йўл қўя бошладик. Уларнинг илк ҳужумиёқ дарвозамизга пенальти белгиланишига олиб келди. Умуман олганда, мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. "Навбаҳор"ни ғалаба билан фақат табриклаш керак. Биз нотўғри ўйнадик. Мухлислардан узр сўраймиз. Бугун очилиш учрашуви эди, кўп нарса кутишган. Бу биринчи учрашув, мағлубият ёқимсиз. Лекин биз бунга қандай реакция қила олишимиз муҳим."
— Таркибда ўзгаришлар бўлса-да, ўтган йилги ўйинни бугун кўрмадик...
— Тўғри, чунки тўғри ҳаракат қилмадик. Гол уриб олганимиз бизга ёрдам бериши керак эди. Рақибнинг биринчи ҳужумидаёқ 11 метрлик нуқтадан гол ўтказдик. Ҳозир қайноқ калла билан бирор сўз айтиш қийин. Баҳсни кўриб чиқамиз, боиси айни пайтгача бундай ўйнамагандик.
— Санжар Қодирқулов ҳақида...
— Ҳозир унга ёки бошқа футболчига эътироз билдира олмайман. Бутун жамоа нотўғри ўйнади.
— "Навбаҳор"нинг ўйини борасида нима дея оласиз? Ўтган йилги билан солиштира оласизми?
— Бугун барчаси бошқача кечиши мумкин эди. Ҳозир баҳор, бу даврда кутилмаган натижалар бўлиши табиий. 5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади. Шу боис бугун нимадир дейиш қийин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар