Хоразм вилояти ҳокими Кубоги мусобақаси бошланди

Narzulla Saydullayev
3 фев 2015
2 февраль куни Урганч олимпия захиралари коллежи ўйингоҳида Хоразм вилояти ҳокими Кубоги мусобақаси бошланди.
Илк марта ўтказилаётган мазкур турнирда вилоят марказининг  “Хоразм”, “Хоразм-2”, “УрДУ”, “Урганч ОЗК-1”, “Урганч ОЗК-2”, “Умид ниҳоллари-2015” ва “Хонқа” (Хонқа тумани) жамоалари иштирок этишмоқда.
  
Айни дамда, жамоалар иккинчи тур учрашувларини ниҳоясига етказишди. Ушбу турдан сўнг воҳанинг бош жамоаси – “Хоразм” футболчилари якка пешқадамга айланишган. Улар ҳисобида 6 очко бор.
        
1-тур.
“Хонқа” – “Урганч ОЗК-1” – 1:5,
“Умид ниҳоллари-2015” – “Урганч ОЗК-2” - 0:3,
“Хоразм” – “Хоразм-2” - 6:2.
“УрДУ”  - дам олиш.

2-тур.
“Урганч ОЗК-2” - “Хонқа” – 1:3,
“Урганч ОЗК-1” – “Хоразм” – 0:1,
“Хоразм-2” - УрДУ”  - 3:2.

Хоразм вилояти ҳокими Кубоги мусобақасининг дастлабки ғолиби номи 8 февраль куни маълум бўлади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia