

Эслатиб ўтамиз, Алонсо Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) Винисиуснинг ўрнига Родригони туширди, бу ҳаракат бразилиялик футболчини жуда норози қилди.
"Винисиус жазоланмайди. Бу масалани ёпиқ деб ҳисоблаш мумкин. У барчанинг олдида чин кўнгилдан узр чўради", – деди Алонсо.
25 ёшли Винисиус жорий мавсум барча мусобақаларда 13 ўйинда қатнашиб, 5 та тўп киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Эртага, 1 ноябрь куни "Реал" Испания чемпионатининг 11-турида "Валенсия"ни қабул қилади. Учрашув шанбадан якшанбага ўтар кечаси 01:00 да бошланади.



