

Испаниялик мутахассис учун бу лондонликлар бошқарувидаги илк ўйин эди.
"Бу ҳақиқатан ҳам кескин ва оғир ўйин бўлди. Биз меҳмондаги ғалаба қанчалик қимматга тушишини биламиз. Аммо биз вазиятни яхши уддаладик — сабр қилдик, курашдик, алоҳида вазиятларда талаб қилинган ҳамма нарсани қилдик ва шу сабабли ҳозир кайфиятимиз жуда ажойиб.
Эрта урилган гол ишончга эга бўлишга ёрдам берди. Рақиб ҳисобни тенглаштиргунча бизда иккинчи голни уриш учун вазиятлар бўлган эди, аммо биз анча барқарор ҳаракат қилдик ва ҳатто тўпсиз қолган пайтларимизда ҳам ўзимизга ишончни ҳис қилдик. Биз хавф туғдира олдик: учта ҳужумчимиз яхши ҳамкорлик қилди ва вазиятлар яратди.
Бу биз учун яхши старт", — дейди Алонсонинг сўзларини "Sky Sports" нашри.



