

"Қизиқ ва сермаҳсул ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ёмон футбол кўрсатмади. "Обод" ҳимояда яхши ҳаракат қилди ва қарши ҳужумдан ўз омадини излади. Кўплаб вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик.
"Обод" ёш жамоа. Улардан шунақа тезкор ўйин кутгандик. Яхши ўйнашди ва ижобий натижага эришишди", - дея ўз фикрларини якунлади Виктор Карпенко.


