

"L’Équipe" хабарига кўра, кеча шамоллаш сабабли машғулотларда қатнашмаган икки футболчи бугунги машғулотларда тўлиқлигича иштирок этишди. Касаллиги сабабли бир қанча машғулотларда қатнашмаган Кингсли Коман эса меҳмонхонасидаги хонасидан чиқарилмаган. У таркибга қайтишга тайёр эмас.
Франциянинг ЖЧ-2022 финалидаги Аргентинага қарши ўйини 18 декабрь куни бўлиб ўтади.



