Варан ва Конате сафга қайтди

Mirjalol Normatov
17 дек 2022
Франция термаси марказий ҳимоячилари Рафаэль Варан ҳамда Ибраима Конате сафга қайтишди.

"L’Équipe" хабарига кўра, кеча шамоллаш сабабли машғулотларда қатнашмаган икки футболчи бугунги машғулотларда тўлиқлигича иштирок этишди. Касаллиги сабабли бир қанча машғулотларда қатнашмаган Кингсли Коман эса меҳмонхонасидаги хонасидан чиқарилмаган. У таркибга қайтишга тайёр эмас.

Франциянинг ЖЧ-2022 финалидаги Аргентинага қарши ўйини 18 декабрь куни бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Équipe