

Мерсисайдликлар футболчини "Вольфсбург"даги фаолиятидан буён кузатиб келади. Жамоа раҳбарияти Ван де Вен сўнгги пайтларда яхши спорт формасини намойиш эта олмаётган Виржил ван Дейкнинг ўрнини эгаллайди деб ҳисобламоқда.
Ван де Вен 2023 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнамоқда. Футболчи бу мавсумда клуб сафида АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



