"Урал" президенти: "Кокорин ва Мамаевни клубимизда ватан севишга ўргатишган бўларди"

Aslanov Jasurbek
7 июл 2016
"Урал" клуби президенти Григорий Иванов Россия терма жамаоси футболчилари Александр Кокорин ва Павел Мамаевларнинг Монте-Карлодаги иши борасида фикр билдирди.
"Мамаев ва Кокоринни қайта тарбиялаш учун уларни "Урал"га олган бўлармидим? "Динамо"га қарши ўйнаганимизда Фёдор Смолов йиқилаётиб ғалаба тўпини киритган. Ўша пайтда улар Кокоринни "Урал"га берсакмикан деб ўйлашаётган эди. Кокорин ва Мамаев клубимизга келса фақат хурсанд бўламиз. Ишонинг, биз уларни ватанни севишга ўргатамиз" - дейди Иванов.

Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Спорт-экспресс