

Турнир жадвалида етакчилик қилаётган Донецк клуби ва Киевнинг "Динамо"си бу турда меҳмонда ўйнашади. Айни дамда "Шахтёр" 24 очко билан Украина Премьер-лигаси жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида ҳам донецкликларнинг вакиллари пешқадам. Жуниор Мораес ва Марлос 8та ҳамда 5та гол билан турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда.

10-тур учрашувлари

Ушбу тур баҳсларига оид қизиқарли маълумотлар
- Киевнинг "Динамо"си "Арсенал"га қарши сўнгги 10та учрашувнинг барчасида дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолган.
- "Шахтёр" "Карпати" билан сўнгги 15та ўйинларнинг барчасида камида 2та гол урган.
- "Олимпик Донецк" ва "Александрия" ўртасидаги учрашувларнинг сўнгги 11тасида 2тадан кўп гол урилмаган.



