УПЛ. Украина чемпионати етакчилари 10-турда меҳмонда ўйнашади

Aslanov Jasurbek
28 сен 2018
Бугун, 28 сентябрь куни "Карпати" ҳамда "Шахтёр" ўртасидаги учрашув Украина Премьер-лигасининг 10-тур учрашувларини очиб беради.

Турнир жадвалида етакчилик қилаётган Донецк клуби ва Киевнинг "Динамо"си бу турда меҳмонда ўйнашади. Айни дамда "Шахтёр" 24 очко билан Украина Премьер-лигаси жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида ҳам донецкликларнинг вакиллари пешқадам. Жуниор Мораес ва Марлос 8та ҳамда 5та гол билан турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда.


10-тур учрашувлари


Ушбу тур баҳсларига оид қизиқарли маълумотлар

- Киевнинг "Динамо"си "Арсенал"га қарши сўнгги 10та учрашувнинг барчасида дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолган.

- "Шахтёр" "Карпати" билан сўнгги 15та ўйинларнинг барчасида камида 2та гол урган.

- "Олимпик Донецк" ва "Александрия" ўртасидаги учрашувларнинг сўнгги 11тасида 2тадан кўп гол урилмаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia