

"Клубдан ҳам муҳимроқ бўлган футболчилар йўқ. Кўплаб миш-мишлар бўлиши нормал ҳолат, чунки трансферлар ойнаси очиқ пайтда бу содир бўлади. Бу "Тоттенхэм" билан ҳам, бошқа кўплаб жамоалар билан бўлиб турадиган ҳолат. Лекин, ҳозир ёзги трансфер муддати тугади. Энди ҳар бир ўйинчи эътиборни жамлайди ва ушбу мавсумдан завқланишни истамоқда", — дейди Льорис.
"Олимпиакос" — "Тоттенхэм" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:55да бошланади.



