Уэсли Снейдер: "Бавария"нинг пенальтиси — ҳакамнинг ҳадяси. Луис Диаснинг ўзи ҳам буни кутмаган эди"

Aslanov Jasurbek
29 апр 2026, 14:11
Нидерландия терма жамоаси собиқ юлдузи Уэсли Снейдер ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган "ПСЖ" — "Бавария" (4:5) баҳсидаги баҳсли вазият юзасидан ўз фикрларини кескин тарзда билдирди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида парижликлар ҳимоячиси Вильян Пачо ўз жарима майдончаси ичида Луис Диас билан тўқнашиб кетган ва бош ҳакам Сандро Шерер "ПСЖ" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилаган эди. Бироқ Снейдернинг фикрича, ҳакамлар бу вазиятда хатога йўл қўйишган.

— "Бу "Бавария" учун ҳақиқий совға бўлди. Энг ажабланарлиси, VAR ҳакамни экран олдига ҳам чақирмади. Такрорларда Диас биринчи бўлиб Пачонинг оёғига зарба бергани аниқ кўриниб турибди. Пачонинг подкати эса фолдан кейин содир бўлди.

Агар вазиятни қайта кўрсангиз, Диас йиқилганидан сўнг қўли билан майдонга уриб, худди "мен хато ўйнадим" дегандек ишора қилади. У умуман пенальти белгиланишини кутмаган эди. Одатда ҳужумчи пенальти борлигига ишонса, ҳакамга ишора қилади, Диасда эса бундай ҳиссиёт йўқ эди. У биз билан фикрдош", — деди Снейдер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Voetbalzone