Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди

Sherzod Nurmatov
10 мар 2026, 15:13
Жорий мавсумда "Тоттенхэм" жуда оғир инқирозни бошдан кечирмоқда: кўп йиллардан бери илк бор жамоа АПЛда қолиш учун курашмоқда.

Шу билан бирга, Чемпионлар Лигасида ишлар кутилмаган даражада яхши кетяпти ва бу ерда устуворликни тўғри белгилаш талаб этилади.

Шимолий Лондон жамоасининг бош мураббийи Игор Тудор энг муҳим вазифа АПЛда жойни сақлаб қолиш эканини тан олди. Бироқ "Атлетико"га қарши ўйин арафасида "шпорлар" еврокубокларда ҳам курашдан воз кечмаётганини билдирди:

"Бизнинг биринчи мақсад — Премьер-лига. Буни очиқ айтиш керак. Лекин бу кейинги босқичга чиқишни истамаймиз, дегани эмас. Ҳар бир ўйин муҳим. Биз ўсишимиз керак, бу эса биз учун имконият бўлиши мумкин. Тарихи, тажрибаси ва Чемпионлар Лигасига хос сифати бор жамоага қарши бутунлай бошқа турнир.

Эҳтимол, бу ўйин биздаги муаммоларни кўришга ёрдам берар. Бундай учрашувлар бизга тўғри йўналишга бурилиш, жамоа сифатида ўсиш ва ишларни яхшироқ қилишга кўмаклашиши мумкин", – деди Тудор.

"Атлетико" – "Тоттенхэм" баҳси бугун Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: London Evening Standard