

Жозе Моуринью жамоаси шу тариқа Европа Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди.
Мазкур баҳс яна шуниси билан аҳамиятли бўлдики, "Тоттенхэм" 1983 йилдан бери илк бор еврокубок ўйинида 7 та гол урди. "Шпорлар" охирги бор бундан 37 йил муқаддам шундай сермаҳсуллик намойиш қилган. Ўшанда "Дрогеда Юнайтед" (Шимолий Ирландия) дарвозаси жавобсиз 8 бор ишғол қилинган.



