"Тоттенхэм" Шкриньяр учун 35 млн евро тўлашга тайёр. "Интер" 50 млн+бонуслар талаб қилмоқда

Alisher
28 сен 2020
"Тоттенхэм" "Интер" билан ҳимоячи Милан Шкриньярнинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Лондонликлар 25 ёшли Словакия терма жамоаси ўйинчиси учун 30-35 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо, Милан клуби 60 миллион евро ёки 50 млн+бонуслар кўринишида талаб қилмоқда.

Қайд этиш керакки, "Тоттенхэм" ушбу ҳафтада Шкриньяр учун расмий таклиф беради.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Интер"га 2017 йилнинг июлида "Сампдория"дан ўтган эди.


AlisherMuallif
Manba: theguardian.com