

"Шпорлар" аввалроқ ўз скаутларини Флоренсияга юбориб, 20 ёшли вингер ҳақида маълумот тўплаб қўйган ва бугунги кунда трансфер борасидаги амалий ишларни бошлаб юборди.
Олдинроқ Соттилга "Ювентус" ва "Милан" даъвогарлик қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар янграганди.
Маълумот учун, италиялик футболчи А Сериянинг жорий мавсумида 12 бор майдонга тушган, аммо ҳеч қандай самарали ҳаракатларни амалга оширмаган.



