"Тоттенхэм" Энрике учун "Челси" билан курашишига тўғри келади

Aslanov Jasurbek
18 апр 2023
"Тоттенхэм" Луис Энрикени бош мураббий этиб тайинлаш ҳақида ўйламоқда.

Маълумотларга кўра, лондонликлар испаниялик мутахассис билан боғланиб, у учун "Челси" билан курашишга тайёр.

Олдинроқ, "кўклар" "Барселона" собиқ устози билан музокараларни бошлагани айтилган эди. "Тоттенхэм" иложи борича тезроқ таклиф юборишга тайёрланмоқда.

Бироқ Энрике - "шпорлар"нинг асосий мақсади дейиш учун сабаблар йўқ.

Клуб раҳбарияти Маурисио Почеттинони қайтариши ҳам мумкин.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Telegraph