"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби чап вингер позициясини кучайтириш устида иш олиб бормоқда ва эҳтимолий номзодлардан иборат кенгайтирилган шорт-листни шакллантирди.

Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "шпорлар" кузатув остига олган футболчилар рўйхатига Адемола Лукман ("Аталанта"), Родриго ("Реал" Мадрид), Савиньо ("Манчестер Сити"), Нико Уильямс ("Атлетик" Бильбао) ва Магнес Аклиуш ("Монако") кирган. 

Шунингдек, лондонликлар "Брюгге" вингери Христос Цолисга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, клубнинг таҳлил бўлими ва юқори лавозимдаги скаутлардан бири айнан 23 ёшли Греция терма жамоаси футболчисини таркибни кучайтириш учун устувор вариант деб ҳисобламоқда. "Тоттенхэм" раҳбарияти Цолис ўз ўйин хусусиятлари жиҳатидан жамоа талаблари ва АПЛдаги ўйин услубига мос келади деб ҳисобламоқда.

Яқин трансфер ойнаси арафасида янги вингер излаш клуб учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: TEAMtalk