

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, ушбу ўйинчилар «Галатасарой»га ўтиш бўйича келишувга эришилган. Турк клуби ҳимоячи Давинсон Санчес трансфери учун Лондон клубига 15 миллион евро тўлайди.
Ярим ҳимоя чизиғи вакили Ндомбеле эса Истанбул клубига бир йиллик ижарага берилади. Томонлар тез орада бу ҳақда расман эълон қилиши кутилмоқда.



