Тошкентда бешта гол ўтказган "Ал Ваҳда" ўзида "Ал Айн"га бешта гол урди

Xayrulla Xoliqov
17 фев 2018
"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Ал Ваҳда" Лига Кубогидан ўрин олган баҳсда "Ал Айн"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Яхши биласиз, Тошкентда "Локомотив" ОЧЛ 1-турида "Ал Ваҳда" устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. БААга қайтган "Ал Ваҳда" Умар Абдулраҳмон бошчилигидаги "Ал Айн"га бешта гол уришнинг уддасидан чиқди.

Бу ўйинда "Ал Ваҳда" таркибида Мурод Батна, Тариқ Аҳмед, Себастьян Таглиабу, Муҳаммад Ал Шеҳи, Муҳаммад Ал Акбари каби футболчилар тўп киритишди. "Ал Айн" сафида эса Аҳмад Халил гол муаллифи бўлди.

Статистикага қарайдиган бўлсак, ўйинда "Ал Ваҳда" таркибида "Локомотив" билан кечган баҳсдаги бошланғич таркибдан олти нафар футболчи майдонга тушмади. Руминиялик мураббий "Ал Айн" билан ўйинда аргентиналик Себастьян Таглиабу, марокашлик Мурод Батна, жанубий кореялик Рим Чанг Ву каби футболчиларни туширди, шунингдек дарвозани биринчи рақам остида Муҳаммад Ал Шамси қўриқлади.


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: championat.asia