


"Бугунги ғалаба билан бутун жамоа аъзоларини табриклайман. Ҳамма катта меҳнат қилди. Қолаверса, Ўзбекистонга ажойиб мезбонлик учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Эндиликда бор эътиборимизни ҳар икки фронтдаги (ОЧЛ ва чемпионат) курашга қаратамиз. Асосий мақсадимиз – кейинги босқични ҳам муваффақиятли давом эттириб, имкон қадар узоқроқа бориш. Бундан ташқари, Жей-лига ўйинларига ҳам пухта тайёргарлик кўрамиз ва ўтган йилги муваффақиятимизни такрорлашга уринамиз", – деди Онике.



