

Тьерри Анри бу йил "Олтин тўп"ни кимга топшириш кераклиги ҳақида ўз танловини айтди.
"Родри. Мен ҳар доим Хави ёки Андрес Иньеста ўйнаётган пайт улар "Олтин тўп"ни қўлга киритишини хоҳлардим.
Инсонлар ярим ҳимоячилар нималар қилишини баъзан унутиб қўйишади. Улар – жамоа юраги. Родри – "Манчестер Сити" юраги. Биламан, у ЕЧЛни қўлга киритмади, аммо у Испания билан Европа чемпиони бўлди.
Вини Копа Америкада унчалик ҳам яхши ҳаракат қила олмади. Бироқ, Винисиус "Олтин тўп"ни қўлга киритса ҳам адолатдан бўладими? Ҳа", -дейди Тьерри Анри.



